ҚИЁСИЙ ЖИНОЯТЧИЛИК – бу маълум бир мамлакатлардаги жиноятчиликнинг ахволини, уни содир этиш шароити ва сабабларини, қонуниятларини қиёслаб урганувчи криминологиянинг бир тармоғи ҳисобланади. Криминологиянинг бу тармоғида купчилик мамлакатлардаги жиноятчилик ахволи ва қонуниятларини умумийлик ва алохидалик тамойилларин аниқлаб олишимиз мумкин. Қиёсий жиноятчилик қиёслаш–таккослаш хулосаларига олиб келадиган тадкикотлардаги асосий ва етакчи илмий метод сифатида қиёсий методни онгли, назарий ва методологик асосда қўллашга асосланган. Қиёсий жиноятчиликнинг ахамияти шундан иборатки, маълум бир даврлардаги жиноятчиликнинг ахволи, унинг ривожланиш қонуниятлари, жиноятчиликни олдини олиш, бартараф этиш воситалари урганилади ва узаро таккосланади. Шунда улардаги салбий ва ижобий томонлари, афзал ва самарали томонлари аниқланади. Бу маълумотлар хар томонлама укганилиб, умумлаштирувчи хулоса чикарилади. Унинг самарали қисмлари узлаштирилади. Қиёсий жиноятчиликнинг, яъни қиёслашнинг объектлари булиб куйидагилар ҳисобланади: жиноятчилик ахволи, жиноятчилик шароити ва сабаблари, жиноят содир этиш воситалари, шунингдек, жиноятчиликнинг олдини олиш воситалари ҳисобланади.