Yangi hujjatlar

ИЗ

ИЗ – бирор объектда иккинчи объектга хос маълум ҳодиса хусусиятларининг акс этиши ёки айнанликни аниқловчи (идентификацияловчи) объектда (ўқ, гильза ва ҳоказо) айнанлиги аниқланаётган (идентификацияланаётган) объектнинг (қурол ва ҳоказо) ташқи хоссаларининг акс этиши. Ташқи тузилишни акс эттирувчи излар – динамик, статик таъсирларни акс эттиради: ҳодисалар хоссаларини акс эттирувчи излар – тўсиқ сирти хусусиятларининг юқори температурали газлар ўзгариши ёки юқори босимли газлар таъсирида яқин масофадан отилганда бузилишини акс эттиради.

Ҳар қандай содир бўлган воқеа–ходиса изсиз бўлмайди. Излар ўз тузилишига қараб ботиқ ва юзаки бўлади. Ботиқ из, яъни из қолдирувчи объектнинг қаттиқлиги, из қабул қилувчи объектнинг қаттиқлигидан кучли бўлса, у ҳолда қабул қилувчи объект юза қисмида эзилиш, пачоқланиш холатлари юзага келади. Юзаки изда эса из қолдирувчи таянч нуқтаси объект б–н из қабул қилувчи объект юза қисмлари қаршилиги тенг бўлади, у ҳолда қабул қилувчи объектнинг юза қисмида из қолади. Излар тушунчасида ҳар қандай ҳолатда ҳам изларнинг ҳосил бўлишида из қолдирувчи ва из қабул қилувчи объектлар муҳим рол ўйнайди. Из қолдирувчи, бирон бир объектнинг бошқа бир объектга қандайдир ҳаракат натижасида (урилиши, сирпаниш, ишқаланиш, тегиши ва ҳоказо) ўзидан асорат қолдиради. Из қабул қилувчи объект – из қолдирувчи объектнинг ҳаракати таъсирида ўзининг юза қисмида ундан асорат қабул қилиб олади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига