Yangi hujjatlar

ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ

 

ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ – ҳокимиятларни тақсимлаш назариясига кўра, давлатнинг (қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти каби) мустақил ва қарам бўлмаган ҳокимиятларидан бири. У давлат ишларини бошқариш бўйича ваколатлар мажмуини ўзида мужассамлаштиради, бунга қонун б–н тартибга солиш ваколати, ташқи сиёсий вакилликни амалга ошириш ваколати, ҳар хил турдаги маъмурий назоратни амалга ошириш ваколати, шунингдек, баъзан қонунчилик ваколати, шунингдек, юқорида айтилган ваколатларни амалга оширувчи давлат органлари тизими киритилади. Замонавий конст.лар И.э.ҳ. ваколатини расман давлат бошлиғига (парламентар монархия ва республикаларда) ёки ҳукуматга (аралаш турдаги республикаларда) беради. Аммо аслида парламентар монархиялар ва республикаларда барча И.э.ҳ. бутунлайича ҳукуматга тегишли бўлади, дуалист монархияларда эса – монарх б–н бирга ҳукуматга, аралаш турдаги республикаларда эса И.э.ҳ.ни ҳукумат бевосита давлат бошлиғи (президент) раҳбарлиги ва назорати остида амалга оширади. И.э.ҳ. минтақавий ва маҳаллий даражаларда маҳаллий бошқарув ва маҳаллий ўзини–ўзи бошқаришнинг турли органлари (губернаторлар, мэрлар, префектлар, оқсоқоллар ва улар тасарруфидаги аппарат) томонидан амалга оширилади. ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ижро ҳокимиятини амалга оширади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига