ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ДУАЛИЗМИ – умумхалқ сайловларида сайланадиган президент ва парламент олдида жавоб берувчи ҳукумат. И.э.ҳ.д. аралаш турдаги республикаларда учрайдиган ҳодиса. И.э.ҳ.д.да ҳокимият гўё, бир томондан, президент ва унинг девони ҳамда, иккинчи томондан, бош вазир ва унинг ҳукумати ўртасида иккига бўлинади. И.э.ҳ.д. мас., 1986–1988 й.да Францияда, президент ва бош вазир рақобатлашувчи партияларга тегишли экани боис айниқса кескин намоён бўлган.