Yangi hujjatlar

ИЖРО ВАРАҚАСИ ВА УНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

ИЖРО ВАРАҚАСИ ВА УНИ БЕРИШ ТАРТИБИҳар бир ҳал қилув қарори бўйича битта ижро варақаси берилади. Бироқ, агар ижро турли жойларда ёки бир неча ундирувчининг фойдасига ёки бир неча қарздорга қарши амалга ошириладиган бўлса, суд ундирувчиларнинг илтимосига биноан ижро жойини ёки ҳал қилув қарори ижросининг ҳар бир ижро варақасига тегишли қисмини аниқ кўрсатган ҳолда бир неча ижро варақаси беради. Шерик жавобгарлардан пул маблағлари ундириш тўғрисидаги ҳукм ёки ҳал қилув қарорига асосан шерик жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда бир неча ижро варақаси берилади. Ҳар бир ижро варақасида ундириладиган пулнинг умумий суммаси кўрсатилиши ва жавобгарларнинг ҳаммаси шерик жавобгар эканлиги кўрсатилган бўлиши лозим. Ижро варақаси ундирувчига берилади ёки унинг илтимосига кўра ижро қилиш учун бевосита суд томонидан юборилади. Жиноят содир қилиш натижасида етказилган зарарни ундириш, алимент ундириш, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик, шунингдек боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш, ходим б–н меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилиш ёки ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказишда ёхуд суднинг ишга тиклаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини бажармасликда айбдор бўлган мансабдор шахслардан пул суммалари ундириш, мулкни мусодара қилиш, давлат даромадига пул маблағлари ундириш ҳолларида суд ижро варақасини ўз ташаббуси б–н ижро этишга юборади бу ҳақда тегишинча, молия органига ёки ундирувчига хабар қилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига