ИЖРОИЯ ҲОКИМИЯТИ – ҳокимиятларнинг бўлиниши назариясига кўра, давлатдаги мустақил оммавий ҳокимиятлардан (қонун чиқарувчи ва суд ҳокимиятлари б–н бир қаторда) биридир. Давлат ишларини бошқариш бўйича ваколатларнинг қонун асосида тартибга солиниши (маъмурий нормалар ижодкорлиги) бўйича ваколатларни, ташқи сиёсий ваколатхоналар ваколатларини, турли хилдаги маъмурий назорат қилишни амалга ошириш бўйича ваколатларни, шунингдек, баъзида қонун чиқариш ваколатларини (ваколат бериш асосида ёки фавқулодда қонун чиқариш тартибида), шунингдек, юқорида кўрсатилган ваколатларни амалга оширувчи давлат органлари тизимининг йиғиндисини ташкил қилади. Ҳозирги замон Конст.лари И. ҳ. ваколатларини давлат бошлиқларига (парламентар монархиялар ва республикаларда, президентлик республикаларида) ёки ҳукуматга (аралаш типдаги республикаларда) беради. Бироқ, парламентар монархиялар ва республикалар ишида бутун И. ҳ. ҳукуматга, дуалистик монархияларда – монарх ва ҳукуматга тегишлидир, аралаш типдаги республикаларда ҳукумат томонидан И. ҳ.ни амалга ошириш қоида тариқасида давлат бошлиғи (президент)нинг бевосита раҳбарлиги ёки назорати остида юз беради. Минтақавий ва маҳаллий даражада И. ҳ. маҳаллий бошқарув ва маҳаллий ўз–ўзини бошқарувнинг турли органлари (губернаторлар, мэрлар, префектлар, оқсоқоллар ва уларга бўйсунувчи аппарат) томонидан амалга оширилади.