Yangi hujjatlar

ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ

ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ – давлатнинг Конст.вий – ҳуқуқий мақоми. Унга кўра, И.д. инсон ва фуқаронинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда давлатнинг тегишли мажбуриятлари Конст.вий йўл б–н кафолатлайди. Ушбу хусусият давлат жамиятга хизмат қилишини ва асоссиз ижтимоий тафовутларга барҳам бериш ёки уларни мумкин қадар камайтиришга ҳаракат қилишини назарда тутади. Давлатнинг ижтимоий хусусияти биринчи марта 1949 й. ГФРнинг Асосий қонунида эълон қилинган. ЎзР Конст.нинг 14 –м.да, «Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади» деб белгилаб қўйилган. Ушбу умумий қоидадан Ўзбекистон давлатининг қуйидаги Конст.вий бурчлари келиб чиқади: меҳнат ва одамлар соғлиғини мухофаза қилиш, меҳнатта ҳақ тўлашнинг кафолатланган энг кам миқдорини белгилаш, оила, оналик, оталик ва болалик, ногиронлар ва қариялар давлат томонидан қўллаб – қувватланишини таъминлаш, ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш, давлат пенсиялари, нафақалар ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг бошқа кафолатларини белгилаш.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига