ИЖТИМОИЙ ХАВФИ КАТТА БЎЛМАГАН ЖИНОЯТЛАР – ЖКнинг 15–м.га асосан, И.х.к.б.ж.ларга қонунда озодликдан маҳрум қилишга нисбатан енгилроқ жазолар, қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.