ИЖТИМОИЙ ТАЪТИЛЛАР – қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ходимларга муайян мақсадда фойдаланиш мўлжалангани холда бериладиган ишдан холи қилиб қўйиладиган қўшимча вақт. МКнинг 149–м.га биноан: “Ходимлар қуйидаги ижтимоий таътиллар олиш ҳуқуқидан фойдаланадилар: хомиладорлик ва туғиш таътили; болаларни парваришлаш таътили; ўқиш б–н боғлиқ таътиллар; ижодий таътиллар. И.т.нинг муддатлари, улардан фойдаланиш тартиблари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган. Жумладан, хомиладорлик ва бола туғиш таътили, муддати ва берилиши ЎзР Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136–сон б–н рўйхатдан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом”да; болаларни икки ёшга етгунига қадар парваришлаш таътилини бериш тартиби ЎзР Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 14 мартда 1113–сон б–н “Ишлайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парваришлаш учун ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом”да; Ижодий таътиллар муддати ва уни бериш тартиби ЎзР Вазирлар Махкамаси томонидан 1997 йил 11 мартдаги 133–сон қарор б–н тасдиқланган “Ижодий таътилни бериш тартиби”да; ўқиш б–н боғлиқ таътилларни бериш тартиби ва муддатлари эса МКда (248–258 м.) назарда тутилган. Ушбу таътиллар мақсадли бўлганлиги туфайли улардан бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмайди.