ИЖТИМОИЙ ТУЗУМ – давлат ва ҳуқуқ назариясида эътироф этилганидек, жамиятнинг муайян тараққиёт босқичига хос бўлган ижтимоий–иқтисодий муносабатлар тизими. И.т. жамиятда қандай ижтимоий муносабатлар амал қилишини акс эттиради. И.т. жамиятдаги ишлаб чиқаришнинг маълум даражаси, маҳсулотлар тақсимоти ва айирбошлаш, ижтимоий онгнинг характерли хусусиятлари ва одамларни ҳаётнинг ҳар хил соҳаларидаги ўзаро алоқалари анъаналари ҳамда давлат томонидан қўриқланадиган ҳуқуқлардан келиб чиқиб ташкил этилади. (1)