Yangi hujjatlar

ҚИЗИЛ КИТОБ

ҚИЗИЛ КИТОБ бу йўқолган ёки йўқолиш арафасида турган, йўқолиб бораётган, камёб ва камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг генофондини сақлаб қолиш мақсадида ташкил этилган маълумотлар рўйхати (реестри). Ушбу китобда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турларининг қисқача тавсифи, тарқалиши, ўсиш ва яшаш шароити, кўпайиши, ареали (тарқалиш майдони) ва унинг ўзгариши, уларни маданийлаштириш ва хонакилаштириш, муҳофаза этиш чоралари кўрсатилган бўлади. 1940 йилдан бошлаб Халқаро табиатни қўриқлаш иттифоқи «Халқаро Қизил китоб»га маълумотлар тўплай бошлади ва 1966 йили «Қизил китоб фактлари» (Red Data Bооk) номи билан уни чоп этди. Ўзбекистонда «Қизил китоб» дастлаб 1983 йил рус тилида икки жилдда: 1–жилди «Умуртқали ҳайвонлар» ва 1984 йил 2–жилди «Ўсимликлар» чоп этилди. 1998 йил «Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби»нинг 1–жилди «Ўсимликлар» ўзбек тилида чоп этилди. Унга кейинги 14 йил ичида йўқолиш арафасида турган 138 ўсимлик тури қўшилган бўлиб, уларнинг сони 163 тадан 301 тага етган.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига