ИЗЛАР ЙЎЛАКЧАСИ – трасологик экспертизаларда одам оёқ изи йўлакчалари бир неча хил жойлашувлардан иборат булиб, улар оёқ кийим излари ва яланг оёқ изларидан иборат булади. Бу ерда босилиш излари аломатлари из йўлакчалари, ҳаракат йуналиши, қадам кенглиги, қадам бурчаги ва оёқнинг бурилиш бурчаги аниқланади. Қадам узунлиги – бу унг ва чап оёқ изларининг оралиги. Қадам кенлиги – унг ва чап қадамларнинг ён томонларининг оралик улчамларида ифодаланади.