ИЗЛАРНИНГ АКС ЭТИШИ – маълум шароитларда бир объектнинг ташқи қиёфаси бошқа объектда акс этиши мумкин. Из икки объектнинг яъни из қолдирувчи ва из қабул қилувчиларнинг зич контактда бўлиши натижасида хосил бўлиши мумкин. Бундай контакт натижасида изда объект шакли ва улчамларининг нусхаси акс этади, бу нусха – объектнинг акс изларидир.