Жорий йилнинг 20 февраль куни пойтахтимизнинг «City Palace» меҳмонхонасининг анжуманлар залида «Жамият ва мен» ва «Эътироф» республика танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўтказилган ҳар иккала танлов журналистларнинг касбий маҳоратини оширишга, турли соҳаларда фаолият юритаётган журналистларнинг тегишли йўналишлар бўйича ихтисослашувига қаратилган бўлиб, жами ҳисобда ОАВ вакиллари томонидан 3000дан зиёд ижодий ишлар келиб тушди.
Эътиборли томони, «Жамият ва мен» танловида Xushnudbek.uz сайти «Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналишида рағбатлантирувчи ўринга муносиб кўрилди. Худди шу йўналиш бўйича 1-ўрин «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси» таҳририяти жамоасига насиб қилди.
“Жамият ва мен” танлови мен учун бегона эмас. Ўтган йили ўтказилган танловда “Интернетдаги энг яхши мақола” номинацияси ғолибига айланган эдим. Батафсил
Жорий йилда «Жамият ва мен» республика танловида 12та номинация ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, илмий, маданий ва спорт мавзулари каби соҳага ихтисослаштирилган йўналишлар ҳамда «ижтимоий шериклик», «жамоатчилик назароти» асосида тайёрланган материаллар ҳамда «Янги авлод», «Ўз замонасининг қаҳрамони» ва «Соғлом бола йили Давлат дастурининг ёритилиши» каби махсус мавзулар киритилган бўлиб, мазкур танловда жами 23 нафар ғолиблар аниқланди.
«Эътироф» республика танловида 6та йўналиш белгиланган бўлиб, унда йилнинг босма ОАВ журналисти, фотомухбири, илк бор ўзини танитган ОАВ ҳамда ҳудудий босма нашрларни республика миқёсида эътироф этиш мақсадида киритилган «Энг яхши ҳудудий газета» ва «Йилнинг энг яхши блогери» номинацияларни ўзида қамраб олган.
Тадбирда илк бор «Эътироф» кўрик танловига киритилган номинация йил блогери йўналиши бўйича тўхталиб ўтилиб мазкур йўналиш мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар, халқимизнинг кўп асрлик тарихи, маданияти, қадриятлари, урф-одатлари ва шу каби маълумотлар билан нафақат аҳолимизни балки, жаҳон ҳамжамиятини таништириш, шунингдек, дунё ахборот майдонида мамлакатимизнинг ижобий имиджини янада оширишга хисса қўшаётган ва ҳозирда дунёда энг янги йўналиш сифатида ўзларини намоён этаётган ижтимоий-масъулиятли блогерларни тақдирлаш қатнашчилар томонидан айниқса, маҳаллий блоггерлар ва ижтимоий тармоғдаги машҳур ҳамжамиятлар модераторлари ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ижобий баҳоланди.
«Жамият ва мен»
«Энг яхши ёритилган ижтимоий мавзулар» йўналиши:
1 – ўрин: Эргашев Нажмиддин Андижон вилояти «Андижоннома», «Андижанская правда» газеталари бўлим мудири;
Рағбатлантирувчи ўрин: Астанақулов Хайрулло – «Жамият» газетаси мухбири;
Абдуллаев Муродилла – «Ўзбекистон Адабиёти ва санъати» газетаси бош муҳаррири ўринбосари;
Эгамбердиева Дилафрўз – «Олмалиқ ҳақиқати» газетаси мухбири.
«Энг яхши ёритилган илмий-техник мавзулар» йўналиши:
1 – ўрин: Умарова Наргиза – «Turkiston», «Молодёжь Узбекистана» газеталари муҳаррири;
Рағбатлантирувчи ўрин: Усмонова Ҳамида – «Ma’rifat», «Учитель Узбекистана» газеталари мухбири;
«Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналиши:
1 – ўрин: «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси» таҳририяти жамоаси;
Рағбатлантирувчи ўрин: Худайбердиев Хушнуд – xushnudbek.uz сайти бош муҳаррири;
«Энг яхши ёритилган иқтисодий мавзулар» йўналиши бўйича
1 – ўрин: Муҳамеджанов Мурод –«Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Норма маслаҳатчи» газеталари эксперти;
Рағбатлантирувчи ўрин:Авалбоев Икром – «Фермер» журнали мухбири;
Отажонов Ғайрат – «Қорақалпоғистон тонги» газетаси мухбири.
«Энг яхши ёритилган сиёсий мавзулар» йўналиши бўйича
1 – ўрин: Дадахўжаев Собир – “Водил ёғдуси” газетаси муҳаррири;
«Энг яхши ёритилган спорт мавзулари» йўналиши бўйича
1 – ўрин: Мустафина Эльвина – «Дўстлик байроғи», «Знамя дружбы» газеталари мухбири;
Рағбатлантирувчи ўрин: Рахмонов Акбар – «Қашқадарё ёшлар спорти» газетаси бош муҳаррири.
«Энг яхши ёритилган жамоатчилик назорати мавзулари» йўналиши:
1 – ўрин:«Халқ иродаси» газетаси таҳририяти жамоаси;
Рағбатлантирувчи ўрин: Ҳудойқулов Аваз – «Тошкент ҳақиқати» газетаси мухбири.
«Энг яхши ёритилган тарих ва маданият мавзулари» йўналиши:
1 – ўрин: Атоев Ҳусниддин – «OXUS Culture» МЧЖ директори;
1 – ўрин: «Зарафшон» газетаси таҳририяти жамоаси;
Рағбатлантирувчи ўрин: Тошев Акмал – «Ишонч», «Ишонч-Доверие» газеталари муҳаррири.
Махсус номинациялар:
«Янги авлод» мавзусидаги энг яхши материал:
1 – ўрин:Турдыбекова Сапура – «Вести Каракалпакстана» газетаси мухбири;
Рағбатлантирувчи ўрин: Хўжақулов Жобир – «Ҳуррият» газетаси мухбири.
1- ўрин: Мавлонов Элмурод – «Сирдарё ҳақиқати»-«Сырдарьинская правда» газеталари бош муҳаррири ўринбосари;
«Соғлом бола йили» Давлат дастурининг ёритилиши:
Фозилов Ҳакимжон – www.sangzor.uz сайти муҳаррири.
«Эътироф»
«Энг яхши босма ОАВ журналисти» йўналиши:
1- ўрин: Отабек Насимов – «Дарё»газетаси муҳаррири;
Рағбатлантирувчи ўрин: Акбарова Шаҳзода – «Аёл ва жамият» газетаси мухбири.
«Энг яхши фотомухбир» йўналиши:
1 – ўрин: Эргашев Аҳмад – «Oila davrasida» газетаси фотомухбири;
Рағбатлантирувчи ўрин: Шарапов Шомурот – «Халқ сўзи», «Народное слово» газеталари фотомухбири.
«Йил дебюти (илк бор ўзини танитган)» йўналиши:
1 – ўрин: «Telegraf.uz»ахборот-таҳлилий портали таҳририяти;
Рағбатлантирувчи ўрин: «Бухоро дилбари» газетаси таҳририяти.
«Энг яхши тармоқ ОАВ журналисти» йўналиши:
1 – ўрин: Қурбонов Санжар – «Навоий ёшлари» газетаси муҳаррири;
Рағбатлантирувчи ўрин: Намозова Зебо – «Бошланғич таълим» журнали муҳаррири.
«Энг яхши йил блогери» йўналиши:
1 – ўрин: Худайбердиева Гулрухсор – ICTNEWS журнали мухбири;
Рағбатлантирувчи ўрин: Сафаров Сарвар – «Piar media» МЧЖ муҳаррири.
«Энг яхши ҳудудий газета» йўналиши:
1 – ўрин: «Тараққиёт кўзгуси» газетаси таҳририяти;
Рағбатлантирувчи ўрин: «Сурхон ёшлари» газетаси таҳририяти.
O`zinggizni mahtawdan charchamang