Yangi hujjatlar

“Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танловининг ғолиблари аниқланди

2015 йилнинг 14 май куни 2-Тошкент юридик коллежида Тошкент шаҳридаги ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танловининг финал босқичи ўтказилди.

Мазкур танлов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ва Тошкент давлат юридик университети ташкилотчилигида 2015 йилнинг апрель-май ойларида ташкил қилинди.

Танловнинг финал босқичида саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 16 нафар ўқувчи иштирок этди. Финал босқичи тест синови ва оғзаки савол-жавоб шаклида ўтказилиб, энг яхши натижа кўрсатган 3 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди.

Финал босқичи якунларига кўра, фахрли 1-ўринни Тошкент юридик коллежи ўқувчиси Фатхуллаев Бекзод, 2-ўринни Тошкент иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Мирвалиева Моҳинур ҳамда 3-ўринни 2-Тошкент юридик коллежи ўқувчиси Абдуқодирова Лобар қўлга киритди. Ғолиблар I, II, III даражали диплом, замонавий планшет ҳамда бадиий ва илмий адабиётлар тўплами билан мукофотланди. Шунингдек, финал босқичида иштирок этган қолган ўн уч нафар ўқувчи махсус диплом ҳамда бадиий ва илмий адабиётлар тўплами билан тақдирланишди.

Танлов ғолиблари устозлари билан

Танлов ғолиблари устозлари билан

Финал босқичи доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги 52-сонли қарори ижроси доирасида ўрта махсус таълим муассасаси битирувчи ёшлари учун меҳнат соҳасидаги халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик, ёшлар меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича ўқув семинари ўтказилди. Ўқув семинарида турли касб-ҳунар коллежларининг 100 нафардан ортиқ битирувчилари иштирок этиб, уларга меҳнат соҳасидаги халқаро стандартлар, ходимлар ижтимоий муҳофазаси ва расмий бандлик афзалликлари, ёшлар меҳнатини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси талаблари ҳамда касаба уюшмаларига аъзолик афзалликлари мавзуларида маълумотлар берилди.

Танлов ғолиблари

Танлов ғолиблари


Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (7)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (2)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига