Yangi hujjatlar

Блогерлар чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди (фото)

Жорий йилнинг 28 май куни “Пойтахт” бизнес марказидаги “Олтин зал” ресторанида «Блогерлар чемпионати»нинг якуни бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Чемпионат Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилган бўлиб, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, «UzInfoCom» ДУК, Championat.asia нашри, ОАВ вакиллари ҳамда чемпионатда фаол иштирок этган блогерлар иштирок этди.

 

Блогерлар чемпионатининг якуний натижалари билан танишинг:

1-ўрин – Саломов Мақсудхон Соҳибхон ўғли (4 миллион сўм);
2-ўрин – Қаршиев Азиз Ражабович (2 миллион сўм);
3-ўрин – Азизов Носиржон Равшанжон ўғли (1 миллион сўм)

 

Номинация ғолиблари:

1. “Ватанпарварлик мавзусида ёзилган энг яхши иш” номинацияси ғолиби – Йўлдошев Отабек Ғуломович (750 минг сўм)

 

2. “Ўзбекистонда ёшлар ҳаётини ёритган энг яхши блогер” номинацияси ғолиби – Рустамов Санжар Сайдазам ўғли (Санжар Саид) (500 минг сўм)

 

3. “Ижтимоий муаммоларни ноодатий тарзда ёритган блогер” номинацияси ғолиби – Маликов Акром Абдуҳамидович (Ўзбек тилининг изоҳли луғатининг 5 та томи)

 

4. “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган энг яхши блогер” номинацияси ғолиби – Файзиев Даврон Аҳмеджанович (500 минг сўм)

 

5. “IT Blog” номинацияси ғолиблари (ҳар бирига 2 йил муддатга 500 мб. хостинг):

1-ўрин: Худайберганов Акмал

2-ўрин: Фозилжонов Ҳамза

3-ўрин: Шакиров Равшан

 

6. “Ўз ишларида ўзбек тилининг имло қоидаларига амал қилган энг яхши блогер” номинацияси ғолиби – Юсупов Иқболжон Абдуқаҳҳорович (Ўзбек тилининг изоҳли луғатининг 5 та томи)

 

Тадбирдан лавҳалар:

1-ўринни қўлга киритган Мақсудхон Саломов ҳозирда Японияда таҳсил олаётганлиги сабабли мукофотни отаси Соҳибхон ака қабул қилиб олдилар

1-ўринни қўлга киритган Мақсудхон Саломов ҳозирда Японияда таҳсил олаётганлиги сабабли мукофотни отаси Соҳибхон ака қабул қилиб олдилар

2-ўрин соҳиби Азиз Қаршиев

2-ўрин соҳиби Азиз Қаршиев

3-ўрин соҳиби Носирхон Азизов

3-ўрин соҳиби Носирхон Азизов

Таниқли спорт шарҳловичиси Даврон Файзиев championat.asia нашри раҳбари Нодирхўжа Йўлдошев қўлидан мукофот қабул қилмоқда

Таниқли спорт шарҳловичис Даврон Файзиев championat.asia нашри раҳбари Нодирхўжа Йўлдошев қўлидан мукофот қабул қилмоқда

Ҳакамлар Азамат Абдуллаев ҳамда Висола Қаршибоевалар номинация ғолиби Санжар Саидни тақдирлашмоқда

Ҳакамлар Азамат Абдуллаев ҳамда Висола Қаршибоевалар номинация ғолиби Санжар Саидни тақдирлашмоқда

Ҳакамлар Нозима Муротова ҳамда Аброр Исмоилов

Ҳакамлар Нозима Муротова ҳамда Аброр Исмоилов

Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Иброҳим Ҳалимбеков 3-ўрин соҳиби Носирхон Азизовни тақдирламоқда

Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Иброҳим Ҳалимбеков 3-ўрин соҳиби Носирхон Азизовни тақдирламоқда

Таниқли блогерлар Бахтиёр Насимов ҳамда Евгений Скляревский

Таниқли блогерлар Бахтиёр Насимов ҳамда Евгений Скляревский

Тадбирга ташриф буюрган блогер ва бошқа меҳмонлар

Тадбирга ташриф буюрган блогер ва бошқа меҳмонлар

Барча фотосуратлар http://infocom.uz/ сайтидан олинди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (39)
  • Йўқ (5)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига