ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ – йўл–транспорт ҳодисаларининг юзага келиш сабаблари олдини олишга, бундай ҳодисалар оқибатларининг оғирлигини енгиллатишга қаратилган фаолият. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви ЎзР Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига қуйидагилар киради:– Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги; – Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдалалиш давлат–акциядорлик концерни; – ЎзР Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назорати инспекцияси