ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДАГАН ТЎПЛАНИШ ДАРАЖАЛАРИ НОРМАТИВЛАРИ – ЎзР қонун ҳужжатларига мувофиқ айрим минтақалар учун атмосфера ҳавоси сифати нормативларига нисбатан оширилган талаблар белгилаб қўйилиши мумкин (“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 7–модддасини иккинчи қисми). Йўл қўйиладаган тўпланиш даражаларини таъминлашнинг асосий воситаси бўлиб ҳар бир доимий манбаалардан атмосферага ифлослантирувчи м. чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги (ЙҚД) нормативлари ҳисобланади. Ифлослантирувчи м.нинг ЙҚД нормативлари маълум бир ҳудуддаги ушбу ва бошқа манбаалардан чиқадиган шундай м.нинг тўпланиши натижасида йўл қўйиладаган тўпланиш даражаларидан ошиб кетмайдиган миқдорда белгиланади. ЙҚД нормативларнинг бошқа меъёрларадан фарқи уни ҳар бир объект учун алоҳида белгиланиши. Бунда унинг жойлашган жойи, шу турдаги ифлослантирувчи м. б–н ифлослантирувчи манбааларнинг қуввати, ҳудуднинг рельефи, климатик хусусиятлар ва бошқа омиллар ҳисобга олинади. Шунинг учун ҳар хил жойда жойлашган стационар ифлослантирувчи манбаалар учун ҳар хил ЙҚД нормативлари белгиланиши мумкин. ЙҚД миқдори манбаадан чиқарилаётган ифлослантирувчи м.нинг оғирлиги б–н ўлчаланади. ЙҚД номативлар индивидуал характерга эга, чунки уларни белгилашда ҳар бир стационар ифлослантирувчи объектнинг хусусиятлари инобатга олинади. Мас., унинг жойлашган жойи, газларни атмосферага ташлаш шарт–шароитлари (қувурнинг баландлиги ва диаметри, газларнинг температураси ва хажми). ЙҚД нормативлари зарарли м.нинг ер устидаги ҳаводаги тўпланиши ва йўл қўйиладаган тўпланиш даражалари б–н солиштириш натижасида аниқлади. Манбаадан чиқаётган газлардаги ҳар бир м. бўйича ЙҚД нормативлари алоҳида белгиланади. ЙҚД нормативлари секундда ташланадиган граммлар б–н белгиланиб, қулайлик учун шунингдек, йил мобайнида чиқариладаган м.нинг тоннада ҳисобланади. Корхонада бир неча ифлослантирувчи манбаа мавжуд бўлса ЙҚД нормативлари корхона бўйича қўшилиб грамм/секундда ва тонна/йилда бўйича ҳисобланади. Грамм/секундаги ЙҚД ўлчови манбааларнинг қуввати қўшилган ҳолда 20 дақиқа бўйича белгиланади, ҳар хил жойда жойлашган стационар ифлослантирувчи манбаалар учун ҳар хил ЙҚД нормативлари белгиланиши мумкин. ЙҚД миқдори манбаадан чиқарилаётган ифлослантирувчи м.нинг оғирлиги б–н ўлчаланади.