Yangi hujjatlar

КАФИЛЛИК

КАФИЛЛИК – жиноят процессида эхтиёт чораларидан бири. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд суд томонидан айбланувчига ва судланувчига нисбатан, улар суриштирув, дастлабки тергов ва суддан яшириниши, ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши ёки жиноий фаолият б–н шуғулланишининг олдини олиш учун қўлланади. К.ни муайян шахс, жамоат бирлашмаси ёки жамоа беради. К.ка берилаётган шахс қандай жиноят қилганликда айбланаётгани ва қандай жазога тортилиши ҳақида К.ка олувчига тушунтирилади ва ундан бу ҳақда тилхат олинади. К.ка олувчи К.дан воз кечишга ҳақли. К.ка олган шахс ўз мажбуриятини бажармаса, қонун бўйича жавобгарликка тортилади (МЖК, 208 м.).

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига