КАФОЛАТ МУДДАТИ – фуқаролик ҳуқуқида товар олди–сотди шартномаси бўйича сифат талабларига жавоб бериши, иш ва хизматлар эса–ўзининг истеъмол хоссаларини сақлаб қолиши керак бўлган давр. К.м. узоқ вақт фойдаланилиши ёки сақланиши мўлжалланган товарга нисбатан белгиланади. К.м. ўтганидан кейин товар, иш ёки хизматда камчиликнинг аниқланиши, умумий қоидага кўра, тайёрловчининг (ижрочи ёки сотувчининг) истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) камчиликлари бўйича талабларини қондириш мажбуриятини тўхтатади.