Yangi hujjatlar

КАЛИБР

КАЛИБР – милида махсус ариқча бор қуролларда шу ариқчаларнинг ўзаро қарама–қарши жойлашган майдонлари орасидаги масофа билан ўлчанади. К. Европада миллиметрда, АҚШда дюймнинг юздан бир бўлаги (1 дюйм = 2,54 см = 25,4 мм), Буюк Британияда дюймнинг мингдан бир бўлагида ўлчанади. Масалан 5,6 мм К. АҚШда 22 ва Буюк британияда 220 К.га мос келади. Махсус ариқчали миллардан 5,45; 5,6; 6,35; 7,62; 7,63; 7,65; 9; 11,43 мм К.лари кенг тарқалган. Силлиқ милли ов қуролининг К. бир инглиз фунтига (458,5 грамм) тенг оғирликдаги қўрғошиндан тайёрланган, диаметри қурол милининг ички диаметри билан бир ҳил бўлган думалоқ ўқлар сонига тенг. Узунлик бирликларида 12 К.ли ўқ 18,4 мм, 16 К.ли ўқ учун эса 16,8 мм). Силлиқ милли стандарт ўтотлар қуролларнинг К.ини қуролнинг мил ости майдончасидаги, шунингдек, дастадаги ёзувлардан билиш мумкин. (Норбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига