Yangi hujjatlar

КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ

КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ – ҳамиша касбига оид омилларнинг муайян зарарли таъсири билан боғлиқ ишларгагина мансуб бўлган, шунингдек мазкур зарарли омиллар таъсирида ишлаганда бошқа шароитлардагига нисбатан бир неча марта тез учрайдиган касалликлар. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ва ногиролик пенсиялари тайинлашда Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249–сонли қарори билан тасдиқланган “Касб касалликлари Руйхати” да кўрсатилган касалликлар ва ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06.06.2000 й. 300–сонли буйруғи билан тасдиқланган касб касаллилклари рўйҳатидаги касалликлар к.к. ҳисобланади. Ходим рўйхатда кўрсатилган касаллика чалинса, агар у бевосита рўйхатда бевосита кўрсатилмаган касб ёки ишлаб чиқаришда ишлаган тақлдирда ҳам бу касаллик к.к. деб топилади. Рўйхатда кўрсатилган касалликларгина эмас, шу билан бирга уларнинг асоратлари ва бевосита оқиюатлари ҳам к.к.га киради.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига