КАСБ ЁКИ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИГА БОҒЛИҚ АСОСЛИ ТАВАККАЛЧИЛИК – ижтимоий фойдали мақсадга эришиш учун касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиб, ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказиш жиноят деб топилмайди. Агар содир этилган ҳаракат замонавий илмий–техника билимлари ва тажрибаларига мувофиқ келган, қўйилган мақсадга эса, таваккал қилмай эришишнинг иложи бўлмаган ҳамда шахс ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказилишининг олдини олиш учун тегишли чораларни кўрган бўлса, бундай таваккалчилик асосли деб топилади. Давлатимиз жиноий қонунчилигига янги бўлган оқланган касбга ёки хўжаликка алоқадор хавфли ҳаракат содир этиш тушунчаси бўйича қоидаларни босқичма–босқич намоён қилади. Бундай тартибнинг қонунчиликда бўлиши жамиятни тез тараккий этишига кўмак беради ва маълум ҳолатларда синовчиларни жиноий жавобгарликдан озод этиб, қарорлар қабул қилишда катта ташаббус кўрсатишга ёрдам беради. Айни пайтда, қонун асоссиз, масулиятсиз ҳаракатларни содир этишни олдини олади ва хавфли ҳаракатларни содир этиш ёки этмасликнинг қонунийлигини белгилаб берувчи шартларни кўрсатади. Ушбу шартлар бузилган ҳолатда шахсни жиноий жавобгарликка тортишга асос пайдо бўлади. Ҳимоя этиладиган ҳуқуқ ва эркинликларга зарар етказишни жиноий ҳаракатдан ҳоли эканлигини белгиловчи шартлар ушбу зарарни касби ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик содир этилганини тан олади. Ушбу шартлар қилмишни жамият учун қанчалик манфаатли эканлиги нуқтаи назаридан, уни амалга ошириш учун қилинган ҳаракатларни эса уларнинг нисбатан хавфсизлиги нуқтаи назаридан тавсифлайди. Содир этилган ҳаракат барча белгиланган шартларга мувофиқ келган ҳолдагина у касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик жиноятдан ҳоли деб тан олинади. Юқоридаги таваккал қилиб содир этилган ҳаракатнинг қонунийлигини белгиловчи биринчи шарт бу унинг жамият учун манфаат келтиришга йўналтирилганлигидир. Бу шахс бутун давлатга, жамиятга ва кўп инсонларга манфаат келтирувчи муваффакиятга интилганини англатади. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, таваккал қилиб содир этилган ҳаракатлардан ҳосил бўлган ижобий натижа сезиларли суратда ушбу ҳаракатлар туфайли юзага келган салбий оқибатлардан устун бўлиши керак. Хусусан, таваккал қилиб содир этилган ҳаракатнинг ижтимоий фойдали мақсади, инсонлар ҳаёти ва соғлиғини асраб колиши, иш махсулотдорлигини сезиларли суратда оширувчи янги техника ёки технологияни кашф этиш, ривожланиш суратларини кескин тарзда оширувчи янги физика қонунларини ва кимёвий элементларни топиш ва ҳақозоларни қамраб олади. Шахсий мақсадларни амалга оширишга қаратилган ҳаракатлар қонуний деб тан олинмайди. Айни пайтда, шахсий мақсадларни шахсий сабаблардан фарқлаш даркордир. Ушбу талаб қўйилишига сабаб, бу шахсий сабаблар шахсий мақсадларга тенг эмаслигидир. Чунки, сабаб бу шахсни у ёки бу ҳаракатни содир этишга ундаги сабабларни ўз ичига олади, лекин ўша ҳаракатни амалга оширишни талаб этмайди. Шу сабаб, баъзи ҳолларда шахс ижтимоий фойдали ҳаракатларини шахсий сабабларига кура, Мас., шон–шухрат топиш учун инсонларни куткариши каби ҳолатларда, амалга ошириши мумкин. Шуни назарда тутиш лозимки, ижтимоий фойдали мақсадни амалга ошириш қилмишни баҳолашга таъсир этмайди, лекин уни ҳуқуқий жиҳатдан баҳолашда, баъзи ҳолларда эса жазони белгилаш вақтида эътиборга олинади (агар субъект жавобгарликка тортилса). Хавфли ҳаракатни окловчи кейини шарт бу ижтимоий фойдали мақсадига ушбу турдаги ҳаракатларни содир этмасдан эришиш имкони йўқлигидир. Ушбу мақсадни оддий усуллар билан амалга ошириш имкони борлиги аён бўлган ҳолатларда хавфли ҳаракатларнинг қонунийлиги ўз кучини йўқотади ва етказилган зарар учун жавобгарлик умумий асосда кучга киради. Айни пайтда, суд ва тергов органлари ушбу масалани ҳал этиш алоҳида ёндошмоклари лозимдир, чунки жамиятга манфаатли мақсадларни оддий усуллар билан амалга ошириш имкони ҳар қайси ишнинг алоҳида ҳолатлари ва фактларга боғлиқдир. Шу сабаб, у мавхум шаклда эмас, балки аниқ шаклда, яъни ишнинг мавхум ҳолатларга нисбатан бўлиши лозимдир. Ижтимоий фойдали мақсадни ҳеч қандай зарарсиз амалга ошириш имкони йўқлиги ўша зарарни етказмаслик иложи йўқлигини англатмайди, яъни бунда ҳуқуқ ва эркинликларга зарар етиши эҳтимоли бор деб айтилади, лекин ушбу зарарни етказмаслик ноилож деб кўрсатилмайди. Акс ҳолда, яъни, субъект олдиндан қайтариб бўлмайдиган зарарли оқибатларни юзага келишини билган ҳолда, хавфли ҳаракатларни содир этса, улар шарҳланаётган модда қоидалари асосида баҳоланиши мумкин бўлмайди. Чунки, ушбу ҳолатда лозим бўлган – таваккал этиб ҳаракат қилиш элементи мавжуд бўлмайди. Хавфли ҳаракатлар – улар зарарли оқибатларни юзага келиши олдини олиш имкониятларини объектив тарзда кўрсатувчи замонавий илмий–техника билимларига ва тажрибаларига мувофиқ келган ҳолатда оқланади. Шундай қилиб, ўз ҳаракатларини амалга оширишда, шахс илм, техника, медицина ва фаннинг бошқа соҳаларида эришилган натижалардан келиб чиқиши яқиндир. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, қонун ушбу ҳаракатлар замонавий билим ва тажрибага мувофиқ бўлишини талаб этади, лекин техник норма ва қоидаларнинг талабларига эмас. Бундай билим ва тажрибаларга мувофиқ бўлишини англатади. Хавфли ҳаракатларни амалга оширишнинг зарур бўлган шартларидан бири, уларни содир этаётган шахс ҳуқуқ ва қонун томонидан ҳимояланаётган манфаатларга зарар етишини олдини олиш бўйича керак чора–тадбирларнинг зарурлиги объектив ва субъектив мезонлар асосида белгиланади.