КАЗУС – ҳуқуқда: 1) шахснинг хоҳиш–иродасидан қатъи назар, юз берадиган ва шу сабабли муайян шароитда кўзда тутилиши мумкин бўлмаган воқеа; 2) сиртдан (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилган ҳаракатдан фарқли ўлароқ) ҳуқуқбузарлик аломатларига эга, аммо айб унсуридан холи бўлган ва, бинобарин, юридик жавобгарликка сабаб бўлмайдиган тасодифий ҳаракат. Казусдан енгиб бўлмас куч тушунчасини фарқлаш лозим. Енгиб бўлмас куч (форс–мажор)–фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган шароитларда юзага келадиган ҳодисалар (Мас., табиий офат).