КЕЛИШУВ СУДИ – бир қанча давлатларда суд тизимининг қуйи бўғини. Келишув суди, биринчи инстанция суди сифатида, кам аҳамиятли жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўради, аҳамиятлироқ жиноят ишларини дастлабки тарзда, майда ишларни эса соддалаштирилган тартибда кўриб чиқади. Илк бор Англияда (XIV аср), сўнгра Шимолий Америкада (XVII аср) ва Францияда (XVIII аср охири; 1959 й. тугатилган) таъсис этилган. Россияда 1864 й. суд ислоҳоти жараёнида таъсис этилган к.с.лари Октябрь тўнтаришидан сўнг тугатилди ва орадан бир неча ўн йиллар ўтиб, 1996 й. «Россия Федерациясининг суд тизими тўтрисида»ги федерал Конст.вий қонунга мувофиқ тикланди.