КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК (якка тартибдаги тадбиркорлик) – ишлаб чиқариш тармоқлардаги банд бўлган ходимлларнинг ўртачийиллик сони кўпи билан 20 киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларидаги банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 10 киши, улгуржи ва чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан 5 киши бўлган микрофирмалар ва бошқаларни келтириш мумкин. Ўз.Рес.нинг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигини кафолатлари тўғрисида”ги қонунига кўра, юридик шахс ташкил этиб, фаолияти юритаётган тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, нокафолатлар ва ҳуқуқлар берилади. Микрофирмалар ва кичик корхоналар ходимларининг белгиланган ўртача йиллик сони ошириб юборилган тақдирда ошириб юборишга йўл қўйган давр учун ва кейинги уч ойга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳууқлардан маҳрум этилади.