Yangi hujjatlar

КОЛЛЕГИАЛЛИК

КОЛЛЕГИАЛЛИК – бошқариш принципи, бунда раҳбарлик ваколатли шахслар гуруҳи (ҳайъат) томонидан амалга оширилади. Мазкур шахсларнинг ҳар бири муайян фаолият соҳаси учун шахсий жавобгар бўлади. Вазирликларда коллегиаллик бошқаруви кенг тарқалган. Колегиаллик бошқаруви – Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган таркибда, яъни вазир, лавозими бўйича вазирнинг 1–ўринбосари ва ўринбосарлари ҳамда бошқа аъзолардан иборат бўлган коллегия (ёки ҳайъат) томонидан бошқарувнинг амалга оширилиши. Коллегия ўз мажлисларида тегишли соҳани ривожлантиришнинг асосий масалалалрини кўриб чиқади; тегишли корҳона, бирлашма ташкилот ва муассасаларда раҳбарликни амалга ошириш муаммоларини, кадрлар танлаш ва жой–жойига қўйишни; муҳим актларнинг лойиҳасини муҳокама қилади; қуйи турувчи органларнинг, шунингдек, корхона, бирлашма, ташкилот ва муассасаларнинг ҳисоботларини эшитади. Коллегия қарорлари, қоида бўйича вазирнинг буйруғи билан ҳаётга тадбиқ қилинади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига