Yangi hujjatlar

Коллизион норма

Коллизион норма – чет эл элементи билан мураккаблашган фуқаролик–ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қайси мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланилиши лозимлигини белгилайди. Коллизон норма ўз ҳолича масалани охиригача ҳал қилмайди, у тегишли қоида назарда тутилган қонуннинг моддий нормаларига ҳавола қилади, яъни кўрсатиб беради. Коллизион норма таркиби икки қисмдан иборат: коллизион норма ҳажми ва боғловчиси. Коллизион норманинг ҳажмида чет эл элементи билан мураккаблашган ҳуқуқий муносабатлар доираси кўрсатилса, боғловчи қисмида эса мазкур ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қайси давлатнинг ҳуқуқи қўлланилиши лозимлиги белгиланади. Ҳуқуқий муносабат иштирокчиларига ҳаракат қилиш эркинлигини тақдим этилиши даражасига кўра альтернатив, диспозитив ва императив коллизион нормалар ажратилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига