КОЛЛИЗИОН НОРМАЛАР – халқаро хусусият касб этувчи фуқаролик, оила, меҳнат муносабатларига нисбатан қайси давлат ҳуқуқи ёки ички давлат юридик низоларида қандай норматив ҳужжат қўлланиши лозимлигини кўрсатиб берувчи норма. Коллизион норма, шунингдек, низони миллий ва халқаро ҳуқуқ билан ҳал этиш принципини ҳам ўрнатиш мумкин. Турли хил коллизион нормалар халқаро шартномаларда (Мас., ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномаларда) ва миллий қонунчиликда учрайди. Бу каби нормалар коллизион ҳуқуқни яратади. Халқаро хусусий ҳуқуқда к.н. мавҳум қоида тарзида ифодаланади. Одатда к.н. аниқ давлат ҳуқуқини эмас, балки ҳуқуқ қўлланишини белгиловчи принцип, белгини кўрсатади (Мас., шахснинг фуқаролиги қонуни, битим тузилган жой қонуни, никоҳ тузилган жой қонуни ва ҳ.к.).