Yangi hujjatlar

КОЛЛИЗИОН НОРМАЛАР

КОЛЛИЗИОН НОРМАЛАР – ҳуқуқ қўллаш жараёнида, баъзан муайян бир ижтимоий муносабатни тартибга солишга каратилган икки ёки ундан ортик ҳуқуқий норманинг мавжудлиги аниқланиб колади ва бу нормалардан қайси бирини қўллаш кераклиги тугрисидаги масала вужудга келади. Бу масалани хал этиш учун к.н. қабул килинади. Collision сўзи инглизча булиб, «тўкнашув» маъносини англатади. Нормалар коллизияси бир давлат миллий ҳуқуқ тизими ичидаги нормалар ўртасида, хусусан, федератив давлат тузилишига эга булган давлатларда федерал қонунчилик нормалари билан федерация субъектлари қонунчилиги нормалари уртасида, шунингдек икки даввлат ҳуқуқ тизими нормалари уртасида халқаро хусусий ҳуқуқий муносабатларни хал этишда учраши мумкин. К.н. узига хос «ҳакамлик» вазифасини бажариб, муайян ва айнан бир муносабатларни тартибга солишга «шай» турган икки ёки ундан ортик нормалар уртасидаги «келишмовчилик»ни хал этади, яъни улардан қайси бири қўлланилишини курсатади. Давлатнинг миллий ҳуқуқ тизими нормалари коллизияси куйидаги йўллар билан хал этилиши мумкин: 1) башарти коллизия холатида турган нормалар нормалар бир орган томонидан қабул килинган булса, нормаларнинг кейин қабул килингани қўлланилади; 2) башарти коллизия холатида турган нормалар икки ҳуқуқ яратувчи орган томонидан қабул килинган булса, уларнинг ичида макоми юкори турувчи орган қабул килган норма ишлатилади. Муайян бир давлат суд органлари олдида конкрет халқаро характердаги фуқаролик, меҳнат ва оила муносабатларини хал этишда қайси давлат ҳуқуқини. Аниқроги ҳуқуқ нормасини қўллаш масаласи, ўша давлатнинг уз миллий қонунчилигида ёки халқаро шартномаларда мустахкамланган к.н. асосида хал этилади. Купинча. бундай нормада шу каби холатларни хал этишнинг умумий асоси, принципи курсатилади, мас., оила муносабатлари буйича булса. – никох тузилган давлатнинг ҳуқуқи қўлланилиши ёки фуқаролик муносабатлари буйича эса – битим тузилган давлатнинг ҳуқуқи қўлланилиши курсатилади. Хорижий давлат ҳуқуқини қўллаш, башарти Узбекистоннинг мавжуд Конст.вий тузуми асосларига зид келмайдиган булган барча ҳолларда амалга оширилади. Ҳуқуқ нормалари коллизияси бир жихатдан ҳуқуқ тизимидаги заифликни курсатса, иккинчи томондан, ҳаракатда булган хар кандай ҳуқуқ тизимига хос ходиса хамдир.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига