КОНДОМИНИУМ – халқаро ҳуқуқда икки ёки ундан ортиқ давлат томонидан маълум ҳудудга эгалик қилишдир. Улар мазкур ҳудудга нисбатан ўз хукмронликларини биргаликда амалга оширишади. Конвенциянинг ўзига хос хусусияти шундаки, муайян бир ҳудуд бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ давлатга тегишли бўлади. Хусусан, бу давлатларнинг ҳар бири ўз ҳокимиятларини ўзаро шартномага мувофиқ кондоминниум доирасида амалга оширади.