Yangi hujjatlar

КОНСТ.ВИЙ ҚОНУН

КОНСТ.ВИЙ ҚОНУН – норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар тизимида юридик кучи ва аҳамиятига кўра конс.дан кейин турадиган қонун шакли. К. Қ. Конс.да кўрсатилган масалалар бўйича қабул қилинади. К. Қ.ларни қабул қилиш тартиби жорий қонунларни қабул қилишга қараганда бирмунча фарқ қилади. Жумладан, бундай қонунни қабул қилиш учун депутатларнинг мутлоқ кўпчилиги, яъни учдан икки қисми овоз бериши талаб қилинади. 1991 йил 31 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Конст.вий қонун ана шундай қонунлар жумласига киради. К. Қ.нинг қабул қилиниши конс.га ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга сабаб бўлади. Мас., мамлакатимизда 2002 йил 27 январь куни ўтказилган референдум натижаларига мувофиқ «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги к. Қ. Қабул қилинди ва иккинчи чақириқ ЎзР Олий Мажлисининг XI сессиясида «ЎзР Конст.сига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Бу қонун асосида ЎзР Конс.нинг XVIII, XIX, XX, XXII бобларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. К. Қ. Алоҳида норматив–ҳуқуқий хужжат сифатида Конст. б–н бирга ҳаракатда бўлиб, унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳар қандай ҳолатда Конст.вий қонун Конст.га зид келмаслиги лозим. Конс.–вий қ.лар бошқа қонунлар б–н таққослаганда юқори юридик кучга эга эканлиги б–н тавсифланади. Бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар нафақат конс.га, балки к.қ.ларга ҳам мувофиқ бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикасида қуйидаги К.қ. лар қабул қилинган: “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида” ги (1991 й. 30 сент.), “Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида”ги (1994 й. 22 сент.), “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида” ги (2002 й. 12 дек.), “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида” ги (2002 й. 12 дек.).

К.қ.нинг тартибга солиш предмети бўйича қуйидаги илмий ва амалий ёндашувлар мавжуд: 1) к.қ. давлат конс.ни ташкил қилувчи (расман ёки норасман) бир ёки бир неча қонунлар йиғиндиси сифатида. Мас., Австрия Конс. Расман Федерал конс.вий қонун деб номланади. 2) Конс.да назарда тутилган алоҳида ижтимоий муносабатларни конс. Б–н биргаликда тартибга солувчи ёки конс.ни тўлдирувчи қонунлар к.қ. сифатида. Бундай к.қ. конс. Б–н бир хил амал қилиб унинг таркибий қисмига айланади. Мас., Чехословакия 1968 йилгача унитар давлат эди. Аммо 1968 йил конс.нинг тегишли бобини ўзгартирувчи к.қ. орқали Чехославакия федерал давлатга айланди. Ушбу ҳужжат конс.нинг таркибий қисмига айланди. 3) Қатор мамлакатлар амалиёти ва айрим олимларнинг қарашлари бўйича конс.га ўзгартириш ва қўшимчалар киритувчи қонун к. Қ.лар ҳисобланади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига