Yangi hujjatlar

КОНСТ.ВИЙ СУД

КОНСТ.ВИЙ СУД – Конст.вий назоратни амалга оширувчи махсус суд. Аксарият мамлкатларда К.с. ташкил этилган. Уларнинг ваколатлари конс.да ва улар тўғрисида қабцл қилинган норматив–ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб қўйилади. К.с. турли номлар б–н аталади. ЎзР К.с. қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари конс.га қанчалик мослигига доир ишларни кўради. ЎзР қонунларининг ва ЎзР Президенти фармонларининг, ЎзР давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг ЎзР Конс.га мослигини аниқлайдиган органдир. Германия Федератив Республикасининг К.с. Федерал К.с. Асосий қонуннинг 93-моддасига мувофиқ Федерация ва ўлкалар ёки Федерал органлар ўртасидаги бахсларни кўради. Бу суд Федерал ва ўлкалар қонунларининг Асосий қонунига мувофиқлигини текширади. Полшада Конс.вий трибунал ташкил этилган. Францияда Конс.вий назоратни Конс. кенгаш ва айрим ҳолларда (Регламентар ҳокимият ҳужжатларига нисбатан ҳукумат учун хулосалар кўринишида) давлат кенгаши амалга оширади ва ҳ.к.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига