Yangi hujjatlar

КОНСТ.ВИЙ СУД МАЖЛИСИ

КОНСТ.ВИЙ СУД МАЖЛИСИКонст.вий суд томонидан унинг муҳокамасига киритилган масалаларни кўриб чиқиб ҳал этиш К.с.м. шаклида амалга оширилади. К.с.м. Ўзбекистон республикаси Конс.вий судининг Регламентида белгиланган қоидалар ва тартибларга риоя этилган ҳолда ўтказилади. К.с.м.лари раис томонидан, у йўқлигида – Конс.вий суд раисининг ўринбосари томонидан, Конс.вий суднинг раиси ва унинг ўринбосари йўқлигида ёки улар ўз вазифаларини бажариш имкониятига эга бўлмаганларида – Конс.вий суднинг энг катта ёшли судьяси томонидан чақирилади. К.с.м.да битта ёки бир неча масала кўрилиши мумкин. Ҳар бир масала юзасидан алохида қарор қабул қили–нади. «Ўзбекистон Республикасининг Конст.вий суди тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ К.с.м.да Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Конунчилик палатасининг Спикери, унинг ўринбосарлари, Олий Мажлис Сенатининг Раиси, унинг ўринбосарлари, Бош вазир, қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Адлия вазири қатнашишлари мумкин. Улар кўриб чиқилаётган барча масалалар юзасидан ўз фикрларини баён этишга ҳақлидирлар. К.с.м.да Конс.вий суд раисининг таклифига биноан Конс.вий суд ҳузуридаги Илмий–маслаҳатлашув кенгашининг аъзолари, олимлар, сиёсат ва жамоат арбоблари, депутатлар, судьялар, халқаро ташкилотларнинг, давлат органларининг, жамоат бирлашмаларининг, илмий муассасалар ва олий ўқув юртларининг вакиллари иштирок этишлари мумкин. Таклиф қилинганлар раислик қилувчининг рухсати б–н кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан сўзга чиқишлари мумкин. К.с.м. ҳар бир масала бўйича, қоида тариқасида, узлуксиз ўтади, мажлис иштирокчиларига дам олиш учун ёки якунловчи нутқларга тайёрланиш учун ажратилган вақт бундан мустасно. К.с.м.да баённомалар юритилади. Суд мажлиси баённомаси раислик қилувчи ва суд мажлисининг котиби (котиблари) томонидан имзоланади ва ишга қўшиб қўйилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига