Yangi hujjatlar

КОНСТ.ВИЙ СУД СУДЬЯСИ

КОНСТ.ВИЙ СУД СУДЬЯСИ – ЎзР Президентининг тақдимига биноан ЎзР Олий Мажлиси Сенати томонида Конс.вий суднинг судьяси этиб сайланаган шахс. Сиёсат ва ҳуқуқ соҳаси мутахассислари бўлган, юксак маънавий фазилатли ва зарур малакали ЎзР фуқароси К.с.с. этиб сайланиши мумкин. К.с.с.га ЎзР Президенти томонидан Олий малака ёки Биринчи малака даражалари берилади. К.с.с. вазифаларини бажарган вақтда депутатлик мандатига эга бўлиш, сиёсий партияларга ва ҳаракатларга аъзолик, ҳақ тўланадиган бошқа лавозимни эгаллаш мумкин эмас. К.с.с. ўз ваколатлари даврида алмаштирилмайди. Унинг ваколатлари қонунда белгиланган тартиб ҳамда асослардан ўзга тарзда тугатилиши ёки тўхтатилиши мумкин эмас. К.с.с. ЎзР Конс.вий судининг розилигисиз жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилиши, шунингдек, ҳибсга олиниши мумкин эмас. К.с.с.ни мажбурий келтириш, ушлаб туриш, шунингдек, шахсий ашёлари, юки, транспорти, турар жойи ёки хизмат биносини кўздан кечириш мумкин эмас.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига