КОНСТ.ВИЙ ЖАВОБГАРЛИК – ижтимоий жавобгарликнинг алоҳида тури. Конс.вий ҳуқуқбузарлик субъектлари учун алоҳида салбий оқибатларда ифодаланади. К.ж.нинг субъектлари бўлиб, Конс.вий суд томонидан конс.ва Ўзбекистон қонунларига мос эмас деб топилган қонун ҳужжатларини қабул қилган органлар ва мансабдор шахслар ҳисобланиши мумкин. Конс.вий жавобгарлик шакллари: ғайриКонст.вий ҳужжатни бекор қилиш ёки унинг ҳаракат кучини тўхтатиб қўйиш, вазифасидан бўшатиш (импичмент тартибида) сайлов ёки референдум натижаларини ҳақиқий эмас деб топиш кабилардир.