КОНТРАБАНДА (италянча – аксинча мақсад билани уюшган) – мамлакатга олиб келиш ва олиб кетиш тақиқланган товарлар, қимматбаҳо буюмлар, валюта бойликлари ва б.ни давлат чегарасидан қонунга хилоф, яширинча усулларда ўтказиш, шунингдек, тақиқланган молларни олиб ўтиш учун ноқонуний ҳаракатлар қилиш. Божхона назоратидан ташқари яширинча, аниқлаш қийин бўлган воситалар орқали ўтказилган ёки ҳужжатлар (декларация)да кўрсатилмаган моллар ноқонуний олиб ўтилган ҳисобланади. Бундай ноқонуний ўтказиладиган мол–мулкнинг ўзи ҳам К. дейилади. К. қонун б–н жазоланади. Халқаро қонунларга кўра, К. товарлари мусодара қилинади. Айбдорлар жарима тўлайди ёки жиноий жавобгарликка тортилади. (ЖК 246–м.)