КОПИРОВКА – айрим ёзувни ёки имзони копировка қоғози ёрдамида кўчирилиб, устидан сиёҳ ёки паста қалами билан юргизиш. Кўпинча имзоларнинг асл нусхаси керакли ҳужжатга К. йўли билан туширилади ва жиноий мақсадда ишлатилади. К. усули ҳужжатларни ёритиш ва соясини бошқа қоғозга тушириш билан ҳам амалга оширилади. К. турли нурлар ёрдамида кузатиш ва суратга тушириш орқали текшириб аниқланади. (Норбоев)