Yangi hujjatlar

КРЕДИТ ТАШКИЛОТИ

КРЕДИТ ТАШКИЛОТИ – «Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги»ги қонунига мувофиқ юридик шахс юқорида кўрсатилган ЎзР қонунини назарда тутилган банк операцияларини Ўз.Р. Марказий банкининг махсус рухсатномаси (лицензияси)асосида ўз фаолиятининг асосий мақсади сифатида фойда олиши учун амалга ошириш ҳуқуқига эга. К.т хўжалик фаолияти сифатида ҳар қандай мулк шакли асосида ташкил этилади. К.т банк операцияларининг барча спекторини амалга оширувчи банкка ва айрим банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга банк бўлмаган кредит ташкилотларига бўлинади. Банк бўлмаган кредит ташкилотлари учун банк операцияларини қўшиб олиб боришга йўл қўйилиши мумкинлиги ЎзР Марказий банки томонидан белгиланади. К.т ЎзР Марказий банкида давлат рўйхатидан ўтиши лозим. ЎзР Марказий банки К.т.ни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади ва К.т.ни давлат рўйхати Китобини олиб боради. К.т Марказий банк томонидан бериладиган лицензияни олган давридан бошлаб банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини олади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига