КРЕДИТЛАРНИ СУҒУРТАЛАШ – кредитни таъминлашнинг усулларидан бири бўлиб, қарз олувчи суғурталовчи билан кредит қайтарилмаганда кредитни суғурта пули ҳисобидан қоплаш тўғрисида суғурта шартномаси тузади. Бунда суғурта хавфи сифатида фуқаролик–ҳуқуқий мажбуриятнинг бажарилмаслиги ва фуқаролик–ҳуқуқий жавобгарлик ҳисобланади.