Yangi hujjatlar

КРИМИНАЛ МИГРАЦИЯ

КРИМИНАЛ МИГРАЦИЯ лотинча «criminal» жиноий ва «miqratio» кўчиб ўтиш деган сўзлар бирикмасидан иборат бўлиб жиноий–ғайриқонуний кўчиб ўтиш. К.м. «ноқонуний миграция»нинг бир туридир, яъни миллий давлатлар жиноят қонунига асосан жазо таҳдиди билан тақиқланган йўллар билан жисмоний шахсларнинг бир давлатдан бошқа давлатга кўчиб ўтишидир. Жамиятда к.м.ни ўсиб боришини у ердаги ижтимоий–иқтисодий қийинчиликлар, сиёсий инқирозлар, миллий ва этник муаммоларнинг ҳал этилмаганлиги ҳамда улар оқибатида вужудга келган ижтимоий–руҳий омиллар тақозо этмокда. К.м.ни тор ва кенг маънода талқин қилиш мақсадга мувофиқдир. Тор маънода к.м. шахснинг ўз ташаббуси ва жиноий йўллар билан бир давлатдан ёки учинчи давлат орқали бошқа бир давлатга доимий яшаш, ишлаш, одил судловдан, жазодан қочиб ёхуд бошқа мақсадларда ўтиши. Кенг маънода к.м. одам трафикаси деб ном олган жиноий, яъни эркакларни қул сифатида, аёлларни эса шаҳвоний мақсадларда, воягаетмаганларни порнографик маҳсулотлар тайёрлаш ёки аъзоларини ёхуд тўқималарини трансплантация қилиш учун сотиш мақсадида уюшган жиноий тузилмалар, айниқса халқаро уюшган жиноятчиликнинг жисмоний шахсларни бир давлатдан ёки учинчи давлатлар орқали бошқа давлатларга олиб ўтиши бўйича фаолиятидир.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига