КРИМИНАЛИСТИК БАЛЛИСТИКА –– криминалистика фанининг ўқотар қурол ва ўқ–дорилар, уларни ишлатиш, сақлаш, тақиш, тайёрлаш ва ўзлаштириш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда вужудга келади, харбий техник саволларни ўрганувчи бир қисми. Ишлатилган ва ишлатилмаган ўточар қуроллар, ўқ–дорилар, уларнинг қисмлари, ўқ отилиш излари – ёриқлар, тирналишлар, эзилишлар, яқин масофадан ўқ отилиш излари (порох газлари, мил оғзи оловининг механиқ ва иссиқлик таъсирлари, қурум, металл, ёнмаган порох зарраларининг ўтириб қолиши, мил мойлаш материалларининг (маҳсулотлари) қолдиқлари суд–баллистикасининг ўрганувчи объекти бўлиб хизмат қилади. Криминалистик баллистикасининг асосий вазифаси отилган ўқ ёки гильзалардаги изларга қараб ўточар қурол тури, гуруҳи, кўриниши ва унинг айнанлигини, ўқ отишга яроқлилигини, ҳамда жанговар ўқ–дориларнинг кўринишини, ўқ отилиш масофасини, йўналишини ва бошқа масалаларини аниқлайди.