Yangi hujjatlar

КРИМИНАЛИСТИК ФОТОГРАФИЯ

КРИМИНАЛИСТИК ФОТОГРАФИЯ криминалистика техникаси тизимидаги бир тармоқ бўлиб, иш юзасидан топилган далилларни, турли изларни мустаҳкамлаш, тасвирлаш ва текшириш воситаси сифатида хизмат қилади. Жиноят ҳодисаси жойини кўздан кечиришда, бошқа тергов ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида фотосуратга ёки видео ёзув тасмасига туширилган тасвирлар тергов ҳаракатининг натижаларини расмийлаштиришда кўргазмали восита бўлиб, баённома билан бир қаторда далил манбаи бўлади.

Экспертиза фаолиятида фотография турли ашёвий далилларни текширишда, инсон кўзи илғай олмайдиган майда белги аломатларини бирмунча катталаштириб контраст (аниқ рангда) қилиб ифодалаб беради. Фотографияни бу тури текширув методи сифатида турли нурларда, шунингдек кўзга кўринмайдиган нурларда ҳам текширув олиб боришда қўлланилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига