КРИМИНАЛИСТИК МЕТОДИКА – криминалистика фанининг махсус бўлими айрим тури бўйича гуруҳланган жиноятларни тергов қилиш методларини ўргатувчи қисми. Қотиллик, давлат ва айрим шахсларнинг мулкини талон–тарож қилиш, автотранспорт ҳодисалари ва бошқа гуруҳдаги жиноятларни тергов қилишда жиноий иш қўзғатиш тартиби, дастлабки тергов ҳаракатларини ташкил қилиш ва ўтказиш хусусиятларини ишлаб чиқади. К.м.да криминалистиканинг техник ва тактик услублари муайянлаштирилади.
К.м.сини умумий назарий принциплари жиноий ишларининг барча турига таллуқлидир. Жумладан, оператив–қидирув чораларини белгилаш, терговни режалаштириш ва версия юритиш каби тавсиялар барча турдаги жиноий ишларга тегишли. Бу тавсияларнинг олдинма кетинлиги ёки баъзи бир ўзига хос хусусиятлари жиноий қилмиш ва иш қўзғатишга асос бўлган ҳолатларга боғлиқ.