КРИМИНАЛИСТИК РЎЙХАТ (учет) – жиноят содир этган шахснинг ва турли жиноят объектларини (отиш қуроли ва унинг харбий қисмлари) ўзига хос хусусиятлари бўйича рўйхатга олиш тизимидир. Шахслар икки усулда: алфавит ва дактилоскопик учётга олинади. Алфавитли рўйхат судланган шахснинг исми, отасининг исми, ёши миллати ва бошқа маълумотлари асосида тўлдирилади.
Дактилоскопик рўйхат шахснинг икки қўлидаги ўнта бармоқ изларини махсус дактокартага туширилиб, уларнинг кашта тузилиши хусусияти асосида рақамли формула тўзилиб расмийлаштирилади. Рўйхатга олинувчининг ташқи қиёфасига айрим кўзга ташланувчи белги–аломатлари, танасидаги айрим жисмоний камчиликлар – нуқсонлар дактокартасининг махсус графасида қайд этилади.
Криминалистика учётга тўхтатилган жиноий иш юзасидан топилган отиш қуроллари, патронлар, отилган ўқ ва гилзалар ва бошқа ашёвий далиллар ҳам рўйхатга олинади.
Шахси номаълум мурдалар алоҳида бланкаларнинг тегишли графаларида ташқи қиёфа белги–аломатларини, жароҳатларнинг турини қайд этиш билан расмийлаштирилади.