Yangi hujjatlar

КРИМИНАЛИСТИКА ИДЕНТИФИКАЦИЯ

КРИМИНАЛИСТИКА ИДЕНТИФИКАЦИЯ  (лотинча idem айнан ўзи) криминалистиканинг махсус назарий услубларидан бири. К.и. гумон остидаги шахс ҳақиқатдан жиноят содир қилганми, топилган излар шу пойафзалдан қолганми, ҳужжатдаги имзо, қўлёзма ким томонидан ёзилган каби масалаларни ҳал қилади.

Объектларнинг идентик, айнан эканлиги унинг ягоналигида, ўзига ўхшаш барча объектлардан фарқ қилишида ифодаланади. Моддий дунёдаги барча предмет–объектлар ўзининг ташқи тузилиши, структураси, кимёвий таркиби ва бошқа хусусиятлари билан бир–биридан фарқланади, яъни бир гуруҳга тегишли бўлган (ўхшаш) объектлардан биттаси унинг ягона индивидуаллиги билан ажралиб туради. Масалан: жабрланувчи танасидан олинган ўқ мазкур пистолетдан отилганми, “Ибрагимов” номидан ёзилган имзо шу шахс томонидан ёзилганми деган масала идентификация методи ёрдами билан аниқланади.

Криминалистик идентификация назариясида “ўхшашлик” тушунчаси “айнан ўзи” деган иборадан тубдан фарқ қилади. “Ўхшашлик” икки ёки кўпроқ объектларнинг ўзаро ўхшашлиги хақида хабар беради, “айнан ўзи”–тушунчаси битта объектни билдиради. (алимова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига