КРИМИНАЛИСТИКА МЕТОДЛАРИ – криминалистик фаолиятда қўлланадиган методлар умум–илмий ва махсус турларини ташкил қилади. Умумий методлар ичида диалектик метод муҳим ўрин эгаллайди, унга биноан ҳар бир объект бошқалари билан ўзаро алоҳида, ҳаракатда, муайян шароитда келиб чиқиши ва йўқолиши мумкин. Диалектик қонунлар барча нарса ва воқеликнинг моҳиятини тадқиқ қилиш, билиш ва уни исботлаш имконияти бор деган билим назариясига асосланади. Диалектик метод жиноятчиликка қарши олиб бориладиган чора тадбирларга бир томонлама ёндашишдан, фақат бир ҳил ҳолат билан қизиқишдан сақлайди. Умумилмий методларнинг муайян турларига қидирув, қиёслаш, ўлчаш, тасвирлаш, эксперимент (тажриба ўтказиш), моделлаштириш ва бошқалари киради. Махсус методлар криминалистиканинг ўзида ишлаб чиқилган бўлиб, буларга криминалистик фотография ва видеоёзув, турли изларни идентификация қилиш, яъни трассолигик текширув, отиш қуролларини идентификациялаш, ҳужжатлардаги қўлёзма, печатланган матнларнинг қалбакилаштириш усулларини фош этиш услубиётлари ва шу каби бошқалари киради.