Yangi hujjatlar

КРИМИНАЛИСТИКА МЕТОДОЛОГИЯСИ

КРИМИНАЛИСТИКА МЕТОДОЛОГИЯСИ “метод” ва “логия” юнон сўзидан олиниб, криминалистика фанининг структураси, мантиқий тузилиши, метод ва воситаларидир. Методология кенг маънода ҳар қандай фаолиятнинг зарурий компонентини ташкил этади, чунки фаолиятни англаш, турли йўллар билан уни такомиллаштириш мумкин. Криминалистиканинг методологияси фаннинг назарий қисмини ташкил этиб, моддий дунёдаги предмет–ҳодисаларининг ҳаракат ва ривожланиш қонуниятларини белгилайди. Жумладан, содир бўлган жиноятнинг оқибатини, изларини ҳосил бўлиши, улар орқали бўлган ҳодисани моделини тиклаш қонуниятларини ўрганади. Криминалистиканинг методолгияси мазкур фаннинг ривожланиш воситаси бўлган илмий техникаси ўсиши тергов амалиётини илғор тажрибасига асосланиб билимнинг ички тартиб–қоидаларини, логикасини ва структурасини ўрганади. Ҳар қандай изланишда (назарияда) бўлганидай, криминалистика фанининг ҳам ўзига хос умумий ва махсус методлари мавжуддир.

Умумий методлар: кузатиш, эксперимент, ўлчов методи, баён қилиш ва таққослаш методлари.

Махсус методлардан далилий ашёлар қидириш, топиш ва текширишда қўлланиладиган идентификация методи, айрим тергов ҳаракатларини ўтказишда ва экспертиза текширувида моделлаш методи кенг қўлланилади.

Криминалистика фани турли табиий фанларнинг методларини ўзининг вазифасига мослаган ҳолда ҳам қўллайди. Масалан: математика, статистика методи, эҳтимоллик назарияси, химия ва физика фанларининг айрим тармоқлари, методлари далилий ашёларни текширишда самарали қўлланилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига