Yangi hujjatlar

КРИМИНАЛИСТИКА ТАКТИКАСИ

 

КРИМИНАЛИСТИКА ТАКТИКАСИ криминалистика фанининг умумий бўлимини ташкил қилади ва жиноятни тергашда ўтказиладиган процессуал ва оператив ҳаракатларни муфассаллик билан ўтказиш мақсадида қўлланадиган усуллар тизимини ишлаб чиқади ва тавсия этади. Бу бўлим “тергов тактикаси” деб номланади, чунки асосан тергов жараёнида қўлланадиган тактик услубиётдир.Тактик услубларнинг қонуний нормасидан фарқи шундаки, у тавсия характерига эга бўлиб, жиноят ишининг турига, ҳолатига, содир қилиниши усулига қараб терговчи ёки оператив ходими томонидан ихтиёрий ва мос равишда қўлланилади. Тактик тавсияларнинг баъзилари суд жараёнида ҳам ишлатилиши мумкин. Масалан: сўроқ ўтказишда гувоҳнинг ёши, умумий нутқ қобилияти, психик ҳолати ва шу каби сифатларга асосланиб, унга саволларни тўғри ва тушунарли қилиб етаказиш керак. Тактик услублар турлича ва ҳажмли бўлиб, жиноят турига содир қилган шахснинг хусусиятларига боғлиқ бўлганлиги учун ҳам процессуал қонунга киритилган; шу билан бирга тактик тавсиялар процессуал қонун нормаларига зид бўлмаслиги лозим. Оператив қидирув ҳаракатлари нопроцессуал бўлганлиги учун баъзилари тергов ҳаракати билан узвий боғлиқдир ва ундан параллел ёки алоҳида ўтказилиши мумкин. Шунинг учун тактик услублари оператив қидирув чораларининг баъзилари криминалистика предметларига тегишлидир ва уларни ўтказишда ҳам тактик усуллар қўлланилиши мумкин.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига