Yangi hujjatlar

КРИМИНАЛИСТИКА ТЕХНИКАСИ

КРИМИНАЛИСТИКА ТЕХНИКАСИ криминалистика фанининг тизимида мустақил бўлимни ташкил қилади ва жиноятни тергаш жараёнида қўлланиладиган илмий техник воситаларни қўллаш усулини ўргатади. Криминалистика техникаси айрим техник ва табиий фанлардан илмий методларини ўзининг вазифасига мослаган ҳолда қўллашни ўргатади. Жумладан, физика фанининг оптика, ёруғлик ва нурлар назарияси тергов процессида топилган излар, далилий ашёларни текширишга, кўзга кўринмайдиган белгиларни кўринарли қилишга, фотография методи ёрдамида ўчирилган ва ўзгартирилган ёзувларни тиклаш каби масалаларга қаратилгандир. Шунинигдек, математика, кимё айрим фанларининг назарий методлари, техник ва технологик ютуқлари ҳам тергов фаолиятида кенг ўрин олмоқда. Криминалистика техникасининг ривожланишига ва мукаммалланиши фан ва техника ўсиши ва ютуқлари боғлиқдир. Ҳозирги кунда у ўзининг мустақил предмети ва тизимига эга бўлиб, криминалистика фанини иккинчи бўлимини ташкил қилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига